“Реал”да Арда Гулерга кўпроқ ўйин амалиёти берилади

Спорт

image

“Барселона”ни мағлуб этиб (3:2) “Реал” деярли Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Шу боисдан мавсум якунида жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ротация қилиш имкониятига эга.

Хусусан, италиялик мураббий туркиялик иқтидорли Арда Гулерга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ваъда бермоқда.

“Арда Гулер ўзини яхши ҳис қилмоқда, у олдиндаги баҳсларга тайёр. Гулер ўйнаш имкониятига лойиқ. У тез орада яна майдонга тушиши мумкин, Ардага бир неча ўйинларда керакли дақиқаларни тақдим этаман”, дейди Анчелотти.

Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган 26 апрель “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда Анчелотти “Эль-класико”га нисбатан асосий таркибда 9 та ўзгариш қилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made