Саудия клуби Кроосга “ёғли” таклиф билан чиқди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Тони Кроос Саудия Арабистонидан таклиф олди. Бу ҳақда Николо Скира ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, немис футболчиси Саудия клубидан келган мўмайгина таклифни рад этган. Тони Кроос “Реал” билан шартномасини 2025 йилгача узайтиришга тайёр. Унинг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнигача амал қилади.

Қайд этиш жоиз, 2014 йилнинг 17 июль куни Германия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг турнирнинг барча ўйинларини бўлажак жаҳон чемпионлари таркибида ўтказган Кроос Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби билан шартнома имзолаган эди. Мадрид клубига футболчи трансфери тахминан 24-30 миллион еврога тушган.

Испания гранди таркибида у дарров асосий таркибда барқарор ўйинчига айланди, 2015-2018 йиллар давомида “қироллик клуби”нинг кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишига ёрдам берди.

1 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг илк учрашуви Мюнхеннинг “Бавария” ҳамда “Реал” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу учрашув “Альянс Арена” стадионида бўлиб ўтди. Таҳлилчилар Тони Крооснинг ўйинини юқори баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бавария Тони Кроос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made