...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентдаги 10 дан ортиқ масжидда Қуръони Карим хатмонаси ўтказилади


17:34, 11.06.2018 Жамият
 1 518

Бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилади.

Бугун, 11 июнь куни Муборак Рамазон ойининг 26 кунидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир.
 
Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланглар”, дея марҳамат қилганлар.
 
Тошкент шаҳридаги кўплаб жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилади.
 
Демак, бугун Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
 
1. “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди.
Қорилар: Мақсуджон Ғойибов, Муҳиддин Нўмоновжонов, Мўминжон Муҳсинов.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй.
 
2. “Мирза Юсуф” жоме масжиди.
Қорилар: Қодиржон Ҳусанов, Абдуқодир Сайфуддинов, Садриддин Ҳамидов.
Манзил: Юнусобод тумани, “Бодомзор” маҳалласи, Боғишамол кўчаси 98-уй.
 
3. “Алибек” жоме масжиди.
Қори: Нажмиддин Норматов.
Манзил: Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси 1-уй.
 
4. “Маъруф ота” жоме масжиди.
Қори: Қутбиддин Зуфаров.
Манзил: Сирғали тумани, Чоштепа 3-тор кўчаси, 3-а уй.
 
5. “Тинчлик” жоме масжиди.
Қорилар: Иброхим Туйғун, Шоюсуф Мухсимов.
Манзил: Чилонзор тумани, ”Тинчлик” маҳалласи, И.Усмонов кўчаси
 
6. “Имом Аъзам” жоме масжиди.
Қорилар: Неъматулла Ходжаев, Муҳаммадбобурхон Шукруллаев, Жалолиддин Абдувалиев.
Манзил: Яшнобод тумани Висол кўчаси, 90А уй.
 
7. “Аҳмад Яссавий” жоме масжиди.
Қорилар: Зуҳриддин Ҳусниддинов, Абдулмажид Султонмаҳмудов.
Манзил: Яшнобод тумани, Ахмад Яссавий маҳалласи, Ховос 1-тор кўчаси 49-уй.
 
8. “Холид ибн Валид” (собиқ “Янгиобод”) жоме масжиди.
Қорилар: Имияминжон Акбаров, Абдулбоқий Аброров, Абдулҳаким Аброров.
Манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.
 
9. “Абу Ҳанифа” жоме масжиди.
Қорилар: Ахмадхон Рашидов, Анасхон Халимбеков, Хайитбоев Мухаммадали.
Манзил: Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси,15-уй.
 
10. “Азиз ота” жоме масжиди.
Қори: Исломов Баҳодир.
Манзил: Учтепа тумани, Учтепа кўчаси 54-уй.
 
11. “Яҳё қори” жоме масжиди.
Қорилар: Абдулбосит Абдуллаев, Абдулло Қосим, Ҳожиакбар Тўлаганов.
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир” маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй.
 
12. “Исматулло ҳожи” масжиди.
Қори: Абдуллаев Шавқиддин.
Манзил: Олмазор тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Тарих тор кўчаси 32-уй.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қуръони Карим хатмона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар