Ўқитувчиларга баъзи дорилар бепул берилади
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
7530Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.
Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида 100 нафар, Жиззах шаҳрида 52 нафар ва Бухоро вилоятида 239 нафар ўқитувчида коронавирус аниқлангани ҳақида берган эдик. Шунингдек, Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумонланганди.