Бахтиёр Саидов Лукашенкога Мирзиёевнинг саломини етказди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 11 апрель куни Минскда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашди. Бу ҳақда “Белта” хабар берди

Лукашенко Тошкентга яқинда амалга оширган расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон томони кўрсатган меҳмондўстлик учун Бахтиёр Саидовга миннатдорлик билдирди, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ўзининг эзгу тилаклари ва миннатдорликларини етказди.

“Ўшанда биз ўз олдимизга улкан режалар қўйган эдик – миллиард долларлик товар айирбошлаш ҳажмига эришиш. Ўйлайманки, бизнинг ҳеч қаёққа чекинишга вақтимиз йўқ ва бунга ҳожат ҳам йўқ. Биз ўз ролимизни бажаришга тайёрмиз, умид қиламанки, Ўзбекистон ҳам бор кучини ишга солади”, деган Александр Лукашенко.

Лукашенко Ўзбекистонга Беларусни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш йўлида қўллаб-қувватлаётгани учун ҳам миннатдорлик билдирди.

“Биз келишиб олган қўшма корхоналарни яратишга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман. Ўшанда БелАЗ ва бошқалар ҳақида гаплашган эдик. Шу йўналишда жиддий ишлайлик. Биз бундан манфаатдормиз. Ўзбекистонга таклиф қиладиган нарсамиз бор. Белорусдалигингизда айрим корхоналаримизни кўрмоқчи бўлсангиз, илтимос, исталган вақтда исталган корхонага ташриф уюштирамиз, токи сиз унинг маҳсулотлари Ўзбекистонда фойдаланишга яроқлилигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин”, деган Лукашенко.

Ўз навбатида, Бахтиёр Саидов Президент Мирзиёевнинг Александр Лукашенкога саломини етказди. 

“У алоҳида эътиборимни қаратди ва "Дўстимга энг яхши тилакларимни етказинг", деди. Табиийки, Ўзбекистонга қилган ташрифингиз тарихий ташрифдир”, деган ТИВ раҳбари Лукашенко билан учрашувда.

Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Беларусь билан муносабатларни барча соҳаларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Лукашенко Ўзбекистонга келган эди. Ташриф доирасида расмий учрашувлар бўлгани ва 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланганидан ташқари Лукашенко Мирзиёев билан бирга ҳоккей ўйинини томоша қилишга ва тоғда чанғи учишга борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Беларусь Александр Лукашенко Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made