Сабр! – Ортиқхўжаев ижара берувчиларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни коронавирус билан боғлиқ хавф ортиб бораётган даврда тошкентлик кўчмас мулк эгаларига мурожаат билан чиқиб, уларни инсофга чақирди. У бу кунлар барча учун синов эканини урғулади. 

“Бугунги кун барчамиз учун синов. Ана шундай синовли кунларда барчамиз бир-биримизни ҳар қачонгиданда кўпроқ қўллаб-қувватлаб, ёрдамимизга муҳтож кишиларга қўл чўзишимиз, оғирини енгил қилиб, кўмак беришимиз керак. 

Куч бирликда! Бугун бир бўлиб, жипслашиб,  дунё гарданига тушган дардни енгишимиз шарт. 

Шаҳримизда ижарада яшаётган фуқароларимиз бор. Улар орасида олис манзилдан келиб яшаётганлар ҳам бор. Улар бугун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда,  ўз оилалари бағридан узоқда, ижара уйларда яшашмоқда. Улар орасида карантин сабабли, вақтинча ишламаётганлари ҳам бор. Бундай шароитда албатта, уларга осон тутиб бўлмайди. Бир томондан ижара пулини тўлаш, бир томондан оилаларини эҳтиёт қилиш, рўзғор тебратиш масъулияти елкаларида турибди. 

Шу боис, мен ижара берувчиларга шундай синовли кунларда сабрли бўлиб,  уларнинг ҳолатини тўғри баҳолашларини,  ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўраган бўлардим. Вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи эса кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилса, фикримча, адолатли бўлади. Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим.

Шуни билингки,  бу кунлар унутилади, аммо яхшилик унутилмайди!”, дейди Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 21 мартдаги қарорига биноан 22 мартдан эътиборан Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари фаолияти вақтинча тўхтатилган эди. Орадан кўп ўтмай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишни масофавий тарзда ташкил этиш ёки ишчиларни таътилга чиқариш таклифи билан чиқди

24 мартдан эса мамлакатда кучайтирилган тартиб жорий этилди. Республика махсус комиссиясининг 28 мартдаги қарорига биноан 30 мартдан 20 апрелгача махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришга чекловлар ўрнатилди. Ушбу чекловлар такомиллаштирилиб, 6 апрелдан бошлаб скутер ва велосипедларга ҳам жорий қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг