Наримон Умаров Олтинсой воқеаси ҳақида: Оқибатлар билан курашаверсак узоққа боролмаймиз
Жамият
−
17 Февраль 2020
9482Олтинсойда аҳоли хонадонлари бузилиши сабабли юзага келган фуқаролар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасидаги вазият кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Прокуратуранинг расмий баёнотида таъкидланганидек, мутасадди органлар томонидан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ўтказилмоқда.
Мазкур воқеа юзасидан “Адолат” социал-демократик партияси раиси Наримон Умаров муносабат билдирди.
“Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ушбу жараёнда адолат қарор топиши учун ҳар иккала томон ҳам тингланиши, вазият чуқур ўрганилиши лозим деб ҳисоблайди.
Суғориладиган ерларнинг ҳар бир қаричидан мақсадли фойдаланиш даркор, чунки аҳолимизни хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш ўта муҳим масаладир.
Аксарият ҳолларда ер эгалари бўлган фермерлар нопок йўлларга кириб, улар томонидан деҳқончиликка мўлжалланган ер майдонлари уй, бинолар қуришга ажратилаётганлигини ноқонуний ҳаракат деб баҳолаймиз.
Бундай ҳолларда энг аввало, ушбу ерларни ажратишга жавоб берганлар қонуний жавоб бериши керак. Шундагина адолат таъминланади. Шунинг учун фуқаролар уй қуриши учун шароит яратиб берган фермер ёки бошқа мутасаддиларнинг жавобгарлиги кун тартибига чиқарилиши зарур. Биз ҳозир сабаблар билан эмас, оқибат билан курашмоқдамиз. Бу зайлда кетадиган бўлса, бундай ҳолатлар эртага бошқа ҳудудда ҳам келиб чиқиши аниқ.
Шунинг учун бу жараёнда асосий эътиборни вазиятни келтириб чиқарган сабабларни бартараф этишга қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Қаерда қонун устувор бўлса, ўша ерда адолат ҳукм суради, ривожланиш бўлади”, дейилади парламентарий муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вазият билан танишиш учун Олтинсойга борди. Шундан сўнг, ҳодиса юзасидан айбдорлар жавоб бериши лозимлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь