Фарғона водийсида коронавирусга чалинганлар 170 нафардан ошди

Жамият

image

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 4 нафари оғир ва 1 нафари оғир аҳволда эканини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси анқиланган беморлар ҳақида қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир. Вазирлик ахборотига кўра, беморлар сони бўйича Тошкент шаҳридан кейин Фарғона водийсидаги вилоятлар турибди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6 фоиз);
10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8 фоиз);
20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1 фоиз);
30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5 фоиз);
40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5 фоиз);
50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3 фоиз);
60-69 ёшгача – 17 (4,4 фоиз);
70-79 ёшгача – 6 (1,5 фоиз);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. 9 нафарининг аҳволи оғир, ундан 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг