...
МЕНЮ
ONLINE TV

“2019 йилда Ўзбекистонга боринг” – “The New York Times”


14:25, 10.01.2019 Олам
 2 691

Нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтган.

Ўзбекистон машҳур америка нашри “The New York Times” талқинига кўра, 2019 йилда саёҳат қилиниши керак бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
 
Нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтган.
 
“Агарда сиз қачондир Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир айни вақти. Совет Иттифоқи парчаланганидан 25 йил ўтиб, унинг собиқ аъзоси Ўзбекистонда қайта қуриш ишлари олиб бориляпти. Ипак йўлининг энг қизиқарли қисмлари ҳам айнан шу мамлакатда”, дейилади хабарда.
 
Америка нашри олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг яхшилари сифатида эркин конвертация сиёсати ва кўпгина давлатлар учун визасиз тартиб ўрнатилганини таъкидлаган.
 
Шу ўринда Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона виза устида иш олиб бораётгани қайд этиб ўтилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:The New York Times Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!