“Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополиясига барҳам берилади. Салом, “Humo Air”

Jamiyat

image

Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади. Унга “Humo” номи лойиқ кўриляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши йиғилиши маълум қилди. 

“Ўзбекистонда “Humo Air” авиакомпанияси ташкил этилади. Авиакомпания аввалига республика ичида, амалдагидан анча арзон нархда мунтазам авиарейсларни амалга ошириши мўлжалланган. Президентимиз бу борада ҳукуматга жиддий топшириқ бердилар. Бу вазифани 2020 йилда ташкиллаштириб, бажарамиз”, дейди Абдулла Арипов. 

Ҳукумат раиси сўзида шу мазмунда давом эттираркан, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш, шу орқали аҳоли реал даромадларини ошириш Ҳукумат олдида турган энг катта вазифалардан бири эканини қайд этди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги ягона авиакомпания саналмиш ва монополиянинг яққол далили бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 январдаги фармони билан ташкил топган. 

У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайдиган фуқаро авиацияси масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органи этиб белгиланган. 


Maqola muallifi

Teglar

Humo Air O‘zbekiston havo yo‘llari Abdulla Aripov Bosh vazir

Baholaganlar

526

Reyting

3

Maqolaga baho bering

Doʻstlaringiz bilan ulashing

Mavzuga doir yangiliklar