Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистоннинг Биринчи хоними, “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болаларни табриклади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
У ўз мурожаатида болалар жамиятнинг энг қимматли бойлиги эканини таъкидлаб, ҳар бир бола тинчлик, меҳр ва ғамхўрлик муҳитида улғайиши, сифатли таълим олиши ҳамда давлат ва жамият қўллаб-қувватлашини ҳис этиши зарурлигини қайд этган.
Биринчи хоним барчани болалар учун адолатли ва тўсиқсиз муҳит яратишга чақирган.