Зинедин Зидан яна мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан жорий мавсум якунида ПСЖ бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, ПСЖ клуби раҳбарлари амалдаги мураббий Кристоф Гальтье иш фаолиятидан норози, шу сабабли у билан хайрлашишга қарор қилган. Бош мураббийни алмаштириш бўйича келишув июнь ойида якунланиши кутилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йиллар оралиғида “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи лавозимида фаолият юритган. 50 ёшли франциялик мутахассис қўл остида “қаймоқранглилар” уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг