Жиззахда ўқувчилар ҳижобли қизни “самосуд” қилди
3-саҳифа
−
18 Май 2022 25709 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Жиззахда мактаб ўқувчилари ҳижобли қизни самосуд қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришади.
Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Шундан сўнг, М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашишган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025