Жиззахда бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2022
7361Кеча, 6 ноябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маьлум қилмоқда.
Қайд этилишича, соат 19:20да Фориш тумани “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси 1988 йилда туғилган И.Г ва ўғиллари 2017 йилда туғилган Б.Н ҳамда 2012 йилда туғилган Б.Б лар яшаш уйида ис газидан заҳарланган.
Оқибатда оиланинг ушбу 3 нафар аъзоси вафот этган.
LiveБарчаси