Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси вафот этди. Бу ҳақда Олий суд QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашов бугун, 26 июль куни 38 ёшида вафот этган. 

Маълум қилинишича, Акмал Эргашов аввал коронавирусга, кейинчалик эса пневмонияга чалиниб, вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Акмал Эргашов 2007-2015 йилларда Олий судда фаолият юритган. 2015 йилдан буён эса жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг