Жиддий огоҳлантириш: АҚШ фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Украинадаги ватандошларини Россия қўшинлари томонидан фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутиш таҳдиди туфайли бу мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 23 август куни АҚШнинг Украинадаги элчихонаси маълум қилди.

"Давлат департаменти Россия яқин кунларда Украинанинг фуқаролик инфратузилмаси ва давлат объектларига зарба бериш ҳаракатларини кучайтираётгани ҳақида маълумотга эга. Россиянинг Украинадаги зарбалари тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига доимий таҳдид солмоқда. АҚШ элчихонаси АҚШ фуқароларини Украинани тарк этишга чақирадиʼʼ, дейилади хабарда. 

Шунингдек, элчихона АҚШ фуқароларига агар иложи бўлса шахсий қуруқлик транспортидан фойдаланган ҳолда Украинани тарк этишларини масалаҳат берган.

“Украина бўйлаб хавфсизлик билан боғлиқ вазият жуда беқарор ва огоҳлантиришсиз ёмонлашиши мумкин. АҚШ фуқаролари ҳушёр туришлари ва хавфсизлик бўйича хабардорлигини ошириш учун тегишли чораларни кўришлари керак”, дейилади элчихона баёнотида.

 Бундан ташқари, элчихона ҳужум содир бўлган тақдирда бир қатор тавсияларни эълон қилган:

•  агар кучли портлаш ёки сиреналар ўчганини эшитсангиз, дарҳол пана жой қидиринг;

•  барча эшикларни ёпинг, дераза ва тешиклардан узоқроқда, ички девор яқинида ўтиринг;

•  агар сиз очиқ ҳавода бўлсангиз, дарҳол мустаҳкам бошпана изланг, бунинг иложи бўлмаса, ётиб, бошингизни қўлларингиз билан ёпинг;

•  эътибор беринг, қирувчи ракета ёки дрон ушланган тақдирда ҳам, қулаб тушган қолдиқлар катта хавф туғдиради;

•  ҳужумдан сўнг, ҳар қандай вайроналардан узоқроқ туринг ва йирик ахборот воситаларининг расмий кўрсатмаларига амал қилинг.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made