Жепаров Эктор Куперни кетишини хоҳлайди
Спорт
−
12 Сентябрь 2019
6720Кеча, 11 сентябрь куни Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей жамоаси Россиянинг "Рязань" клубига қарши музга чиқиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган илк ўйинни томоша қилиш учун Футбол бўйича Ўзбекистон милли терма жамоасининг собиқ аъзоси Сервер Жепаров ҳам муз саройига келган ва бу ҳақда ўзининг Instagram'даги саҳифасига пост жойлади.
Сурат остига кузатувчилардан бири Серверга мурожаат қилиб, ундан термага қайтишни сўраган. 36 ёшли ярим ҳимоячи эса фойдаланувчига ҳозирги терма жамоа аъзолари ўйнаб кетиши учун бош мураббий (Эктор Купер) ўзгаришининг ўзи кифоя қилишини айтган.