Жеки Чандан тортиб, Жек Магача Абайни мадҳ этди

Олам

image

Таниқли актёр Жеки Чан қозоқ шоири ва мутафаккири Aбай Қўнанбоевнинг 175 йиллиги шарафига ўтказилган флешмобда иштирок этди.

Бу ҳақда Тengrinew.kz хабар бермоқда.

"Мен дўстим Ерлан Кариндан Қозоғистон Президенти бошлаган шеъриятни қабул қиламан", деди Жеки Чан ва Абайнинг  "Желсіз түнде жарық ай" шеърини ўқиди.

Ерлан Карин ва Жеки Чан шу йилнинг апрель ойида танишган. Кейин актёрга қозоғистонликларнинг Суриядан нажот топиши ҳақида филмь намойиш этилди. Шунингдек, флешмобда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, хонанда Димаш Кудайберген, россиялик бастакор Игор Крутой, Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Имангали Тасмагамбетов ва бошқалар иштирок этган.

Россиянинг МУЗ-ТВ телеканалининг бош директори Aрман Давлетяров, қўшиқчи Валерия ва продюсер Иосиф Пригожин ҳам қозоқ шоири Aбай Қўнанбоевнинг туғилган кунига бағишланган эстафетани қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, миллиардер Жек Ма ҳам флешмобда иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жеки Чан Абай

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг