ЖЧ-2026 расмий шиори аниқ бўлди
Спорт
−
19 май 2023 12509 1 дақиқа
FIFA президенти Жанни Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий шиорини маълум қилди.
Тарихий мундиалнинг расмий шиори “WE ARE 26” (Биз – 26) бўлади.
“Биз-26” – бу жанговар ҳайқириқ. Биз бутун дунёни мундиалга таклиф қиламиз ва тарихдаги энг катта, энг яхши ва кенг қамровли Жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёрмиз. 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳар бир мезбон ва ҳар бир иштирокчи давлатга чемпионатлар тарихида ўз саҳифасини ёзиш имконини беради”, дейди Инфантино.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Чемпионат тарихда 48 та жамоа ўйнайдиган биринчи мусобақа бўлади. Аввал Жаҳон чемпионатларида 32 та жамоа иштирок этган. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр