Жазони ўтаган ёшлар учун “Иккинчи имкон” лойиҳаси бошланади

Жамият

image

Ўзбекистонда жазони ўтаган ёшлар учун “Иккинчи имкон” лойиҳаси бошланади. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган Президент Шавкат Мирзиёев ва ёшлар учрашувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, йиғилишда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим экани таъкидланган. Бунинг учун “Иккинчи имкон" лойиҳаси бошланади.

Бундай ёшлар 8-12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.

Мазкур тизим жорий йил 1 июндан Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда “Менинг биринчи касбим” дастури доирасида стажировка қиладиган олийгоҳ битирувчиларига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилиши маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи имкон лойиҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар