Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
08 июл 1599 1 дақиқа
Кеча, 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жамила Ашурнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар учрашув давомида жорий йил июнь ойида Жазоирга амалга оширилган расмий ташриф якунлари ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашган.
Шунингдек, Ўзбекистон томони савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим имзоланган эди.
Live
Барчаси