Жавоҳир ва Бибисора Франция – Англия ўйинига борди (видео)
Спорт
−
19 июл 21522 1 дақиқа
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун Франция ва Англия ўртасидаги учрашувига борди. Бу ҳақда Бибисора Instagram саҳифасида маълум қилди.
Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида Жавоҳир Синдоров билан тушган бир нечта суратларни ҳам эълон қилди.
Учрашув АҚШнинг Флорида штати Майами-Гарденс шаҳридаги “Майами” стадионида бўлиб ўтган.
Ушбу баҳсда Томас Тухель бошчилигидаги Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган эди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали бугун, 19 июль куни бўлиб ўтади. Турнир ҳал қилувчи баҳсида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашади. Бу жуфтлик Қўшма Штатларда бўлиб турганини сабаб уларнинг финал баҳсини ҳам стадиондан кузатиш эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бибисора Асаубаева ва Жавоҳир Синдоров бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаганди.
Live
Барчаси