Жасади ёқилган эркак 8 ой ўтиб, тирик ҳолда топилди

Бу қизиқ

image

Ўлган деб эълон қилинган Ҳиндистон фуқароси кремация (жасадни ёқиш)дан кейин саккиз ой ўтиб, бошқа штатда тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 36 ёшли Дипак Балакришнан Канид 2022 йилнинг 7 июлида Керала штатининг Меппаюр шаҳрида ғойиб бўлган. Эркакнинг яқинлари унинг ғойиб бўлгани ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилган. 17 июль куни Кераладаги пляжда жасад топилган ва уни янглишиб, Дипак деб эълон қилишган.

Дафн маросимидан бир неча кун ўтгач, полиция аслида жасад Иршод исмли одамга тегишли экани, у ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлганини аниқлаган. Дипакнинг тахмин қилинган жасадидан олинган намуналарда ўтказилган DNK тести дастлабки идентификация нотўғри эканлигини тасдиқлаган. Шундан сўнг, Дипак қидирувга берилган ва жиноий бўлим терговни бошлаган.

Гоадаги меҳмонхоналарни мунтазам текшириш чоғида полиция меҳмонлардан бирида Дипакнинг рақамига мос келадиган шахсий карта рақами борлигини пайқаган. Эркак ҳибсга олинган. Полиция Кералалик ҳамкасбларига унинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.

Дипак полицияга Гоага келишдан олдин Жайпур, Деҳли ва Панжоб каби турли жойларга саёҳат қилганини айтган. У тирикчилик мақсадида турли ишлар билан шуғулланган. Дипак меҳмонхонага жойлашгач, у ғойиб бўлганидан саккиз ой ўтиб, полиция уни топган. Журналистлар эркакка оиласи уни аллақачон дафн қилганини айтганда, Дипак фақат жилмайиб, бу ҳақда билмаслигини маълум қилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон кремация идентификация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг