Жарқўрғонда 1 қути ипак қурти уруғидан рекорд даражада пилла етиштирилди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ипак қуртини парваришлаб, ҳосилни йиғиб олиш мавсуми бошланди, – деб хабар қилади “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Матбуот хизмати. 

Республика бўйича 2019 йил 19 минг 200 тонна пилла етиштириш мўлжалланган. Айни пайтда Жарқўрғон туманидаги пиллахоналарда 1 қути ипак қурти уруғидан 102, 103 килограммдан ҳосил олинмоқда. 

Ипак қурти уруғлари Хитойдан олиб келтирилган бўлиб, “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига қарашли махсус лабораторияларда жонлантирилиб, ҳудудларга тарқатилган. 

Битта қутида 20 грамм ипак қурти уруғи бўлади. Айни пайтгача шунча миқдордаги ипак қуртидан энг кўп 100 килограмм ҳосил Хитойда олинган. Бизнинг пиллакорларимиз бу маррадан ҳам ўзиб кетгани таҳсинга лойиқ.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг