Жапаров Москвага борди. У Путин билан учрашади

Олам

image

Бугун, 2 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Москвага етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Президентининг самолёти “Vnukovo-2” халқаро аэропортига қўнди. Аэропортда Президент Садир Жапаровни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Маълум қилинишича, ташриф доирасида давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказади.

“Томонлар Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сармоявий соҳаларни муҳокама қилади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эсълатиб ўтамиз, Путин ва Жапаров 27 июнь куни Беларуснинг Минск шаҳрида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этганди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг