Жанубий Кореяда парвоз вақтида эшиги очилган самолёт бўйича тафсилотлар очиқланди
Олам
−
29 Май 2023 12511 1 дақиқа
Жанубий Кореянинг Asiana Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг 213 метр баландликда фавқулодда эшигини очган йўловчи полицияга ўша пайтда тезроқ чиқиб кетмоқчи бўлганини маълум қилди. Полиция томонидан унинг ақлий қобилиятлари текширилади. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
33 ёшли эркакнинг сўзларига кўра, у ишини йўқотгани учун ўша куни жуда асабий ҳолатда бўлган ва самолёт қўнишга тайёрланаётганида тўсатдан эшикни очиб юборган.
Мазкур шахс ҳибсга олинган, у авиация хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бундан ташқари, полиция корейснинг ақли расолигини текширади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда Asiana Airlines авиакомпанияси самолётининг эшиги парвоз вақтида очилиб кетган эди. Фавқулодда вазият вақтида бортда 194 киши бўлган. Самолёт эшиги очиқ ҳолда муваффақиятли қўнган. Ҳодиса вақтида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ ҳаво етишмаслиги ташхиси билан 9 киши шифохонага ётқизилган.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль