Жаҳон банки 2022 йилда ўзбекистонликлар қанчага бойишини прогноз қилди

Жамият

image

2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,6 фоизга етади.  Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Жаҳон иқтисодий истиқболлари” номли ҳисоботида келтирилган.

Ҳисобот муаллифлари 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,2 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу ўсиш 5,6 фоизгача секинлашишини прогноз қилмоқда.

Қайд этилишича, жаҳон иқтисодиёти янги COVID-19 штаммлари тарқалиши таҳдидлари, шунингдек, инфляция, қарз ва даромадлар тенгсизлигининг кучайиши фонида аниқ секинлашув даврига кирмоқда. Бу ривожланаётган мамлакатларнинг тикланишига хавф солиши мумкин.

Банк экспертларининг маълумотларига кўра, глобал иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 5,5 фоиздан 2022 йилда 4,1 фоизгача ва 2023 йилда 3,2 гача секинлашиши мумкин.

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш 2022 йилда 3 фоизга секинлашиши прогноз қилинмоқда. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичнинг деярли ярми, сабаби макроиқтисодий сиёсатнинг кескинлашиши ва COVID-19нинг такрорий авж олиши, шу жумладан унинг омикрон штамми талабга салбий таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг