Зеленский "Шимолий оқим”га қарши сузмоқчи
Олам
−
31 Август 2019
5658Украина ва Польша AҚШ билан ҳамкорликда энергия манбаларини диверсификация қилиш тарафдори, дея хабар бермоқда ТАСС.
Украина раҳбари бу ҳақда бугун, 31 август куни Польша Президенти Aнджей Дуда билан Варшавада бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди.
"Биз энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратдик. Бу ерда биз Польша билан бир овоздан гаплашамиз: "Шимолий оқим 2" қабул қилиниши мумкин эмас ва бу бутун Европага таҳдид солади. Шу билан бирга, биз энергия манбаларини диверсификация қилиш ва Польша ва AҚШ ўртасидаги учбурчакда энергия соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз”, деди Зеленский
LiveБарчаси