Зеленский Россия билан музокаралар Қуддусда ўтказилишидан умидвор

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамон Россия билан музокаралар Қуддусда ташкил этилиши мумкинлигига ишонади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Унга кўра, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни ташкил этишда воситачи бўлишга ҳаракат қилмоқда. 

"Биз бу саъй-ҳаракатлар учун миннатдормиз, шунда эртами-кечми Россия билан гаплаша бошлаймиз. Балки Қуддус тинчлик топиш учун тўғри жойдир", дейди у бугун, 21 март куни йўллаган видеомурожаатида. 

Аввалроқ “Financial Times” газетаси вазиятдан хабардор манбасига таяниб, Украина Президенти Исроил Бош вазирига Россия Президенти Владимир Путин билан музокараларда воситачи бўлиш илтимоси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Беннет телефон орқали суҳбатда Россия раҳбарига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун воситачилик қилишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг иккинчи декадаси бошида эса Исроил Бош вазири Нафтали Беннет Москва ва Киев ўртасидаги воситачилик саъй-ҳаракатлари доирасида Украина Президенти Владимир Зеленскийга Россия Президенти Владимир Путиннинг талабларини етказди ва “қон тўкилишининг олдини олиш учун Кремль қўяётган вазифаларни бажаришни таклиф қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг