Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғини якунланди
Спорт
−
04 Март 2019 3342 1 дақиқа
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14 февраль кунидан бошлаб Испанияда йиғинга киришган эди. Терма жамоа аъзолари у ерда 25 февралга қадар машғулот олиб боришди.
Йиғин давомида ёш футболчилар Швейцариянинг “Делемон” (2:2) ва Грузиянинг “Локомотив” (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Шундан сўнг Любинко Друлович бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси йиғинни Туркияда давом эттирди. Бу йиғин давомида олимпиячилар “Истамбул Башакшеҳир” клубининг U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Кеча футболчилар Туркиядаги йиғинни якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Терма жамоа аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.
Live
Барчаси