Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритилди

Local

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Қонун билан Конституцияга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 
 
Жумладан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига (79-модда) қуйидагилар қўшилди:
 
•    сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги, шунингдек ички ва ташқи сиёсат масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

•    Бош вазир тақдимига кўра Ҳукумат аъзолигига номзодларни, кейинчалик уларни Президент томонидан лавозимга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш.
 
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 2019 йил 1 апрелдан кучга киради.
 


Rate Count

65

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic