Зангиотада электрдан узилиш бўлмайди
Жамият
−
18 Август 2019
5173Зангиота тумани ҳокимлиги Энергетика вазирлиги кўмаги билан Хитойнинг Сhina construction LTD компанияси ҳамкорликда тумандаги бир неча йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ГЭС 14 ни қайта тикламоқда.
Иншоот 7 куб сувда 16,5 мегават электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бу Зангиота туманига зарур бўлган жами электр энергиясининг 3/1 қисмини ташкил этади.
Мазкур лойиҳанинг ишга тушиши билан туманда электрдаги узилиш ва паст кучланиш билан боғлиқ муаммолар бутунлай бартараф этилади.
Лойиҳа 2020 йил 1 сентябрда якунланади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь