Юрий Шатуновдан қанча бойлик қолгани маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 23 июнь куни вафот этган “Ласковый май” гуруҳининг собиқ яккахони Юрий Шатуновдан қолган мерос ҳажми тахминан 13 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда “StarHit”нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Юрий Шатуновдан қолган мерос рўйхатида у меҳрибонлик уйидан чиққанида давлат томонидан берилган Москвадаги бир хонали квартира, шунингдек, “Ласковый май” гуруҳининг продюсери Андрей Разин томонидан совға қилинган Сочидаги уй ҳам бор.

Маълумотга кўра,  Шатуновнинг асосий мулки Мюнхендаги 10 миллион долларлик овоз ёзиш студияси жойлашган уйидир. Хонанда у ерда узоқ вақт яшаган эди. 

Шунингдек, Юрийнинг бир нечта қимматбаҳо автомобиллари ва хорижий банкларда жамғармалари бўлган.

Маълумот учун, ижодкорнинг мероси унинг рафиқаси Светлана ва икки нафар фарзандига қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг