Йўналишсиз таксиларга йўловчи ташиш учун қандай талаблар қўйилди?

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ бугун, 8 май кунидан “яшил” ва “сариқ” тофига кирган ҳудудларда йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланишга рухсат берилди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси йўналишсиз таксиларга қўйилган махсус талабларни эслатиб ўтди. Унга кўра, йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши ( тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади ), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши белгиланган.

Енгил автотранспорт воситаси ҳайдовчилари ҳамда корхона ходимлари томонидан юқорида қайд этилган қонунбузарлик ҳолатлари аниқланганда йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисабатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек, йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиялари бекор қилиниши белгиланган.

Маълумот учун, ҳозирда Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари "яшил", Тошкент шаҳри, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари "сариқ" қолган вилоятлар "қизил" тоифага киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин йўналишсиз такси

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг