Йилнинг энг яхши мураббийи ва дарвозабони учун номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

FIFA 2025 йилги “The Best FIFA” доирасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” ва “Йилнинг энг яхши дарвозабони” номинациялари бўйича номзодлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.


“Энг яхши мураббийи” номинацияси учун 7 нафар номзод курашади.

  • Луис Энрике (ПСЖ);
  • Ханси Флик (“Барселона”);
  • Микель Артета (“Арсенал”);
  • Энцо Мареска (“Челси”);
  • Арне Слот (“Ливерпуль”);
  • Роберто Мартинес (Португалия терма жамоаси);
  • Хавьер Агирре (Мексика терма жамоаси) бор.

Улар бутун дунё бўйлаб экспертлар гуруҳи томонидан танлаб олинди ва ўтган мавсумдаги ажойиб натижалари билан эътирофга сазовор бўлди.

FIFA, шунингдек, “Йилнинг энг яхши эркаклар дарвозабони” номинациясида саккиз нафар номзод рўйхатини тақдим этди. 

  • Алисон Бекер (“Ливерпуль”);
  • Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”);
  • Жанлуижи Доннарумма (“ПСЖ” / “Манчестер Сити”);
  • Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”);
  • Мануэль Нойер (“Бавария”);
  • Давид Рая (“Арсенал”);
  • Ян Зоммер (“Интер”);
  • Войцех Щенсный (“Барселона”).

Номзодлар FIFA экспертлар комиссияси томонидан футболчиларнинг 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган даврдаги ўйинлари асосида танлаб олинган. Овоз бериши аллақачон бошланган ва жорий йилнинг 28 ноябрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA “Йилнинг энг яхши мураббийи” “Йилнинг энг яхши дарвозабони” “The Best FIFA”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг