Евроосиё учун ўнта хавф рейтинги тузилди
Олам
−
12 Ноябрь 2019
5466“Astana Club” форуми мутахассислари томонидан Евроосиё учун хафвли бўлган омиллар ўрганилди.
Натижада Евроосиё учун ўнта хавф рейтинги тузилди. Улар глобал иқтисодий таназзул, АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши, глобал қурол пойгасининг янги босқичи, технологик устунлик учун курашнинг кучайиши, Эронга қарши ҳарбий кампания, Корея яриморолидаги ядровий инқироз, терроризмнинг яна авж олиши, тажовузкор миллатчилик ва популизм тўлқини. Шунингдек иқлим ўзгариши сабабли кенг кўламли муаммолар юзага келиши мумкин.
Тадқиқотда 40 нафар нуфузли экспертлар ва сиёсатчилар иштирок этди. 70 мамлакатдан 1100 дан ошиқ профессионал респондентлар сўров ўтказди.
Йиллик рейтингни тузишдан асосий мақсад Эвроосиё минтақасида энг муҳим хавфларни баҳолаш ва стсенарий асосида прогноз қилишдир.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси