Европа Исроилга қарши санкция киритиши мумкин

Олам

image

Европа Иттифоқининг Исроилга қарши эҳтимолий санкциялар жорий этиш масаласи, Ғазо секторида “реал ва барқарор” ўзгаришлар кузатилмагунча, жумладан, фуқароларга гуманитар ёрдам етказиш таъминланмагунча кучда қолади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

“Албатта, Ғазо секторидаги оташкесим вазиятни ўзгартирди. Бироқ биз ерда реал ва барқарор ўзгаришлар, хусусан, гуманитар ёрдам етказиш ҳажмининг ошишини кўрмагунча, санкция жорий этиш масаласи долзарблигича қолади”, деди Каллас Люксембургда бўлиб ўтган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши чоғида.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида ўтган саммитда минтақадаги бошқа раҳбарлар – Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан бирга Ғазо бўйича тинчлик келишувини имзолаб, уни “жуда муҳим имзолаш маросими” деб таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг