Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши учун маблағ ажратди
Жамият
−
13 Ноябрь 2019
4925Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиши учун грант маблағлари ажратади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Брюссел шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича бош директори Коэн Доэнс "Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши" ва "Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига Европа Иттифоқининг тараққиёт ҳиссаси" техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида битимларни имзоладилар.
Республиканинг ЖСТга қўшилиши учун ажратиладиган грант маблағлари ҳажми 5 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида, шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизимига оид билимларини оширишда Ўзбекистонга кўмаклашишни назарда тутади.
Кўп шериклик траст фонди лойиҳаси бўйича ажратилган маблағлар (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси