Ёшлар ўртасида Евро-2023 га қуръа ташланди
Спорт
−
19 Октябрь 2022 4589 1 дақиқа
Кеча, 18 октябрь куни Бухарестда Грузия ва Руминияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2023 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати гуруҳ босқичида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда 16 та жамоа: мезбон сифатида Грузия ва Руминия терма жамоалари, шунингдек, тўққизта саралаш гуруҳи ғолиблари, саралашнинг энг яхши иккинчи ўринлари ва плей-оффнинг тўрт ғолиблари иштирок этади. Жамоалар тўрт гуруҳга бўлинди:
“A” гуруҳи: Грузия, Бельгия, Нидерландия, Португалия;
“B” гуруҳи: Руминия , Испания, Украиния, Хорватия;
“C” гуруҳи: Чехия, Англия, Германия, Исроил;
“D” гуруҳи: Норвегия, Швейцария, Франция, Италия;

Эслатиб ўтамиз 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа турнири 2023 йил 21 июндан 8 июлигача бўлиб ўтади.
Муштарий Ғаниева
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь