Ёшлар тадбиркорлиги учун 200 млн доллар ажратилади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувда ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. 

Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади. Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилган. 

Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, 50 минг одамни иш билан таъминлаган.

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. 

Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувда ректорларни кескин танқид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ёшлар Кўксарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг