“Ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизими жорий этилади – Президент
Жамият
−
08 Октябрь 2020
13100Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Гендер тенглик, ёшлар ва аёллар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари мамлакатда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашга, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳар бир йигит-қиз, ҳар бир аёл давлат эътиборида эканини яна бир бор эслатиш масалаларига эътибор қаратдик.
“Бугунги масалани вақтинча деб ўйлаган раҳбарлар хато қилади. Буни тушунмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Қонунни ҳам, ижро органини ҳам ўзгартирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев сўзи аввалида.
Президентнинг қайд этишича, мамлакатда жорий этилган темир дафтар тизими, унга кам таъминланган ва боқувчиси йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг киритилиши ўзининг амалий натижасини кўрсатган. Айниқса, бу пандемия даврида яққол намоён бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда давлат раҳбари “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни ташкил этишни, ҳудудларда 30 ёшгача бўлган, ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик кўмакки муҳтож бўлган йигит-қизларни “Ёшлар дафтари”, хотин-қизларни эса “Аёллар дафтари” га киритишни таклиф қилди.
Энди ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилади. Бу рўйхатлар “темир дафтар”дан алоҳида бўлади. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.
“Темир дафтар” учун уйма-уй юрилди ва у ўз натижасини берди. Олдин кам таъминланган оилалар билан ишлашда тажриба йўқ эди. Биз биргаликда шу тажрибани орттирдик”, дейди Президент.
LiveБарчаси