Ер бериш устидан давлат назоратини кучайтириш таклиф этилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда ер участкаларини бериш устидан давлат назоратини кучайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 63-сон қарорига  ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Лойиҳага асосан, ўзгартиришлар қуйидагиларга дахл қилади:

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга;
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низомга.
 
Хусусан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини аукционга қўйиш учун хулосаси талаб қилинадиган ташкилотлар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Айнан, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хулосаси. У хавфли гидрометеорологик ҳодисалар (қор кўчкилари, сел ва сув тошқинлари хавфи мавжуд) ҳудудларига тушмаганлиги ҳақида хулоса беради.

Маълумот учун, тегишли ваколатли ташкилотлардан хулосалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан "YERELEKTRON" ААТ орқали мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини ва қурилиш бўлимининг ижобий хулосасини йўллаш воситасида талаб қилиб олинади.

Шунингдек, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкалари бўйича — бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳамда тоғ ва тоғолди ҳудудларида хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар ва карстлар) хавфининг йўқлиги ҳақида хулоса бериши назарда тутилмоқда. Айни пайтда фақат бўлажак қурилиш участкасининг ер қаърида фойдали қазилмалар йўқлиги ҳақида хулоса берилади.

Мазкур хулосаларни олиш ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун беришда ҳам мажбурий бўлиши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг