Ёмон об-ҳаво сабабли бир қанча рейслар Тошкент аэропортига йўналтирилди

Жамият

image

“Санкт-Петербург-Наманган” ҳамда “Москва-Фарғона” йўналишидаги самолёт парвозлари захира Тошкент халқаро аэропорти аэродромига йўналтирилди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” хабар берди.

Маълум бўлишича, бунга сабаб водий вилоятларида кузатилаётган қалин туман бўлган..

Наманган халқаро аэропорти аэродромида қалин туман туфайли кўриниш масофаси жуда кучли чеклангани  айтилмоқда. Ҳозирда кўриниш ноль метр.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made