Елизаветта II шаҳзода Чарльзга ваколатларидан бир қисмини топширади
Олам
−
03 Июль 2022
5798Буюк Британия қироличаси Елизавета II тахт вориси, Уэльс шаҳзодаси Чарльзга давлат раҳбари сифатидаги ваколатларидан бир қисмини топширади. Бу ҳақда “ The Sunday Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 10 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Букингем саройи томонидан эълон қилинган монархнинг расмий вазифалари рўйхатига жиддий ўзгартиришлар киритилган. Бироқ нашрнинг саройдаги манбаси бу ҳужжатнинг фақат “кичик янгиланиш” эканлигини маълум қилган.
Илгари вазифалар 13 банддан иборат рўйхатини ўз ичига олган бўлиб, улар орасида Бош вазирни расмий тайинлаш, парламентнинг янги сессияларининг очилишида иштирок этиш, давлат ташрифлари ва Буюк Британияга бундай ташрифлар бўйича ташриф буюрадиган бошқа давлатлар олий мансабдор шахслари билан учрашувлар ўтказиш бўлган.
Энди ҳужжатда фақат умумий матн мавжуд бўлиб, унга кўра қиролича "қатор парламент ва дипломатик вазифалар"га эга.
Маълумот ўрнида, май ойида 73 ёшли шаҳзода Чарльз парламент сессиясининг очилишида биринчи марта Елизавета II нинг ўрнига нутқ сўзлаганди Қиролича 59 йил ичида биринчи марта ушбу маросимда қатнашмади.
LiveБарчаси