ЕЧЛнинг ҳафта футболчиси бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди
Спорт
−
11:37
1102Винисиус, Рафинья ва Альварес Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар қаторида қайд этилди. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Европа чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун асосан дубль қайд этган футболчилар даъвогар бўлди.
ПСВ ҳужумчиси Люк Де Йонг “Црвена Звезда”га қарши 3:2 ҳисоби қайд этилган ўйинда иккита гол урди;
“Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Альварес “Байер”га қарши баҳсда ғалаба келтирувчи икки гол муаллифига айланди;
“Реал” вингери Винисиус “Зальцбург”га қарши учрашувда дубльни расмийлаштирди;
“Барселона” вингери Рафинья “Бенфика” билан ўйинда иккита гол урди ва ғалабага сабабчи бўлди.