Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси 21 ёшида вафот этди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
41823Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси Шахбоз Турғунбоев 21 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар бермоқда.
У 1999 йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2017 йилда 2-Тошкент юридик коллежини тамомлаган.
2018 йил 3 майдан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судининг судья ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Хабарда марҳумнинг вафоти сабаблари айтилмаган.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь