Янгийўллик “шоввоз” қўлга тушди

Жамият

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган, 22 ёшли Ж.Т 2019 йил 02 август куни соат тахминан 17:45ларда Бухоро шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган “Настарин Нафиза Файз” МЧЖга қарашли тилла тақинчоқлар савдо дўконига мижоз сифатида келиб, шу ерда ишловчи Н.С.нинг ишончига кириб, уни алдаб, турли хилдаги тилла тақинчоқларни олиб, пулини 2019 йил 4 август кунига қадар келтириб беришни ваъда бериб, 44 миллион 500 минг сўмлик тилла тақинчоқларни қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ж.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши  қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг