Янгийўлда МАN 9 ёшли болани босиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 10447 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк автомобили йўлдан велосипедда ўтаётган 9 ёшли болани босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 11:30 ларда Янгийўл тумани “Байтиш” МФЙ ҳудудидан ўтган D-022 “Нурафшон – Оққўрғон – Янгийўл” автомобиль йўлининг 57-километрида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи К.Т. МАN TGS русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида ҳайдовчига нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган 2016 йилда туғилган велосипедчи Ю.Э. ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Damas машинаси скутер билан тўқнашиб кетиши оқибатида 17 ёшли йигит вафот этган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь