Янги Зеландияда зилзила содир бўлди
Олам
−
04 Март 2023
8985Бугун, 4 март куни Янги Зеландия таркибига кирувчи Кермадек архипелаги ҳудудида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказига таяниб, ТАСС хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, зилзила эпимаркази 8 минг киши истиқомат қилувчи Керакри шаҳридан 928 км шимоли-шарқда жойлашган. Ер силкинишининг ўчоғи 150 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи йўқлиги айтилди.
LiveБарчаси