Янги йилда яқинларингиз учун ақлли совға – Huawei
Бизнес
−
18 Декабрь
3182Янги йил яқинлашмоқда. Байрамда қадрдонларингиз учун совға излаяпсизми? Биз сизга уларнинг саломатлигини, замон билан ҳамнафас бўлиш имконини берувчи ҳамёнбоп нархдаги премиум совғани таклиф қиламиз. HUAWEI WATCH GT 5 серияси ва HUAWEI WATCH D2 смарт соатлари нафақат вақтни кўрсатади, балки соғлиғингизни 100% мониторинг қилади, қўнғироқларга жавоб бериш ва хабарлар билан ишлаш, ҳатто спорт машғулотларини кузатиш каби функцияларни бажара олади.
Бундан ташқари, сизда ушбу моделдаги смарт соатларни қувватлаш бўйича муаммо бўлмайди. HUAWEI WATCH GT 5 серияси ва HUAWEI WATCH D2 смарт соатларининг батарея қуввати 14 кунгача узлуксиз қувват билан таъминлаш имкониятига эга.
Хўш, ҳар иккала соатнинг қандай ўзига хосликлари бор?
HUAWEI WATCH D2 – ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир киши учун оптимал ечим. Смарт соатнинг мазкур модели ёрдамида қон босимингизни тез ва осон ўлчанг. Соат иш столида ишлаётганингизда, кино томоша қилаётганингизда ва ҳатто ухлаётганингизда қон босимингизни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ва саломатлигингиз ҳақида муҳим маълумотлар бериб боради.
1. Соғлиқни назорат қилиш имкониятлари:
Қон босимини аниқ ўлчаш учун шишириладиган манжет тизимига эга. Механик манжет 26,5 мм. Тасма ўта кичик ўлчамгача ўрнатилади, босимни аниқлаш учун қулай жойлашади ва осон шиширилади. Тонометр эса ҳар ўлчашда тўлиқ янгиланиб боради.
Юрак уриши, стресс даражаси ва тери ҳароратини доимий кузатиб боради.
Уйқу мониторинги функцияси билан соғлом уйқу режимини шакллантиришга ёрдам беради.
2. Фитнес учун имкониятлар:
80+ турдаги спорт режимлари мавжуд, шу жумладан, сиз учун фойдали бўлган олтита энг мақбул машғулотни автоматик аниқлаш имконияти.
GPS билан жиҳозланган, бу машқларни янада аниқроқ кузатишни таъминлайди.
3. Смарт функциялар:
Bluetooth орқали қўнғироқларга жавоб бериш ёки рад этиш мумкин.
Экранни уйғотмасдан янгиликлардан хабардор қилиш учун Always-on Display функцияси мавжуд.
Соатнинг интерфейсида скриншот олиш имконияти мавжуд.
4. Дизайн:
Айланадиган тож (rotating crown) билан интуитив навигацияни таъминлайди.
Премиум материаллардан тайёрланган, бардошли ва қулай дизайнга эга.
HUAWEI WATCH 5 моделлари. Huawei компанияси HUAWEI WATCH 5 сериясининг кўп қиррали услубдаги, геометрик дизайнли янги моделини ишлаб чиқди. У аввалги авлоднинг такомиллаштирилган версияси бўлиб, ақлли соатларнинг премиум сегментига киритилган.
Ушбу смарт соат қуйидаги асосий хусусиятларни ўз ичига олади:
1. Геометрик дизайн. Ушбу қурилма сув ўтказмаслик хусусиятига эга. Шунингдек, дайвинг ишқибозлари, сузувчилар учун мос келади. Ундан 40 метр чуқурликкача шўнғиш пайтида эркин фойдаланиш мумкин.
2. Экран 1.43 дюмли модель, сенсорли ва бармоқ изларига чидамли. Унинг бу интерфейси аниқ ва тезкор ишлашни таъминлаб беради.
3. TRUSENSE технологияси: ушбу янги тизим инсон саломатлигининг 6 асосий тизимини – юрак уриши, нафас олишнинг бузилиши, уйқу, стресс даражаси ва тери ҳарорати каби функцияларни тақдим этади. Шунингдек, ҳиссий ҳолатни баҳолаш ва аёллар соғлиги учун ҳам махсус функциялар мавжуд.
4. Янги туйғулар функцияси ёрдамида руҳий саломатлигингиз ва кайфиятингизни кузатиб боринг ва стрессни камайтириш ва ижобий фикрлаш бўйича маслаҳатлар олинг.
5. Иккита частотали GPS аниқ жойлашувни таъминлайди ва югуриш, велосипед ҳайдаш каби спорт фаолиятлари учун янги манзилларни таклиф қилади.
6. Айланма тугма ёрдамида навигация, 10 та маршрутдан ташқари билдиришномалар, контур чизиқлари ва харитани катталаштиришни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, сиз билагингизда реал вақтда фитнес кўрсаткичларини оласиз.
7. Овозли қўнғироқлар қилиш, билдиришномаларни кўриш ва матнли хабарларга жавоб бериш имконини беради.
Мазкур русумдаги соатлар ўз фарзандлари саломатлиги учун доимий хавотир оладиган ота-оналар ҳамда ота-оналарининг соғлиғи учун қайғурадиган ҳар бир фарзанд учун энг тўғри танловдир.
Соатларни Huawei’нинг дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Манзил: Афросиёб кўчаси 28/14
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси